Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Москва мэри “депорт” ва “запрет” қўйилган мигрантлар сонини маълум қилди
28.08.2021 18:18,  
132

МДҲ давлатларидан қарийб 200 киши тартиббузарлик учун Москвадан депортация қилинди. Бу рақамларни Россия пойтахти мери Сергей Собянин ўз шахсий блогида келтирди.

Шунингдек, унга кўра, 17,5 минг мигрантнинг Россияга кириши тақиқланди.
Сўнгги пайтларда бир нечта жиддий қонунбузарликлар, оммавий муштлашувларр содир бўлди. Бундай кетмайди. Бундай меҳмонлардан мамнун эмасмиз. Шу боис сўнгги ойларда полиция қаттиқ рейдлар ўтказди.

Унинг сўзларига кўра, сўнгги вақтда 800 та жиноий иш қўзғатилди, 200 нафарга яқин киши депортация қилинди, 17,5 минг кишига мамлакатга кириш тақиқланган.
Собянин МДҲ давлатларидан анъанавий равишда юз минглаб мигрант ишга жойлашиш учун Москвага келишини эслатди.

Унинг сўзларига кўра, уларнинг кўпчилиги қонунга бўйсунади: патент олиб, тўловларни ўз вақтида тўлайди.Ҳозир Москвада 800 мингга яқин чет эллик истиқомат қилади, бу бир йил аввалгига қараганда 200 мингга кам. Пойтахт ИИББ маълумотларига кўра, булар асосан Қирғизистон, Ўзбекистон ва Тожикистон фуқаролари.

Россияга виза билан келган чет элликлар орасида, асосан, Хитой фуқаролари - 13%, Туркия ва Вьетнам фуқаролари - 10%.

Эслатиб ўтамиз, 13 июл куни “Кузминки” метро станциясида Марказий Осиё давлатларидан келган 200-400 нафар мигрант иштирокида оммавий муштлашув юз берганди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан