Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Москва ўзбек мигрантлари сабаб миллиардлар ишлаб олмоқда
10.02.2020 23:46,  
2588

2019 йили меҳнат мигрантлари солиқ сифатида Москва бюжетига 18,3 миллиард рубль (285 млн АҚШ доллари) тўладилар. Москва иқтисодий сиёсат ва тараққиёт департаменти матбуот хизматига кўра, шаҳар ўтган йили 2018 йилга нисабатан 5,2 фоиз кўп даромад кўрган.

2019 йилда Россия пойтахтида меҳнат патентини асосан Ўзбекистон (50%) ва Тожикистон (38%) фуқаролари олган. Украина фуқаролари 6 фоизни ташкил этади. Кейинги ўринларни Озарбайжон ва молдоваликлар банд этишган.

Москва кўп функцияли миграцион маркази 2019 йили 563,7 минг хорижий фуқарога меҳнат патенти берган. 2015 йилдан бери меҳнат мигрантлари Москва шаҳрида 2 миллиондан ортиқ патент олган. Улар шаҳар бюджетига 77 миллиард рубль (1,2 млрд доллар) туширган.

Департамент раҳбари Денис Тихоновнинг айтишича, мигрантлар меҳнат бозорида москваликлар билан рақобатлашмаяпти. Улар москваликлар ишлашни хоҳламайдиган - қоровуллик, тозалик ишлари, юк тушириш каби соҳаларда кўпроқ ишлайди. Ҳар бир патент олувчи мигрант тиббий текширувдан ўтган ва рус тилини билиш бўйича имтиҳон топширган.

Ҳар йили Россияга 16,5-17 миллион мигратлар келади. Уларнинг 70 фоизи МДҲ давлатлари фуқароларидир. Россия ИИВ ҳар йили 1,7 миллион меҳнат патентини расмийлаштиради. Бу Россия бюджети учун 60 миллиард рубль (934 миллион доллар) келтиради.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан