Москва суди етти кишини “Ҳизб ут-таҳрир” диний экстремистик гуруҳига алоқадорликда айблаб, ҳибсга олди. Бу ҳақда “Москва” ахборот агентлиги хабар бермоқда.
Ҳибсга олинганларнинг бир нафари Россия фуқароси, қолган олти нафар фуқаро эса Ўзбекистон паспортига эга.
Aйбланаётганлар ичида Ф.Кимсанов, М.Мамадалиев, И.Султонов, И.Тўхтасинов, Ғ.Холдоров, А.Холматов ва М.Маликов бор.
Aйбланаётганлар Россия Федерация жиноят кодексининг 205.5 моддаси II қисми билан – “Россия Федерацияси қонунчилигига мувофиқ террорчилик деб тан олинган ташкилот фаолиятида иштирок этиш” моддаси билан айбланмоқда.
Суд матбуот котиби Юлия Котоминанинг сўзларига кўра, улар 2020 йил 2 февралига қадар эҳтиёт чораси сифатида ушлаб турилади.