Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Москвада 2 нафар Ўзбекистон фуқаросини уриб ўлдиришди (видео)
17.02.2019 20:42,  
8

Москвада Жануби-Шарқида юз берган муштлашувда 2 нафар Ўзбекистон фуқароси қурбон бўлди, деб хабар қилмоқда РИА Новости.

Хабарда айтилишига кўра, 17 феврал куни Волгоград проспектида жойлашган биноларнинг бири олдида муштлашув содир бўлган. Унда 1989 йилда туғилган фуқаро ҳалок бўлган, иккинчи фуқаро эса - касалхонада вафот этган.

Ушбу жиноят юзасида Россия ЖКнинг 111 моддасининг 4 банди бўйича – “Инсон танасига атайлаб оғир жароҳат етказиш оқибатида одам ўлдириш” - жиноят иш қўзғатилди, - деди Россия Тергов қўмитасининг Москва шаҳар бўлими ходими Юлия Иванова.   

Айни дамда ушбу жиноят тафсилотлари ўрганилмоқда, тергов ишлари давом этмоқда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан