Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Москвада қурилиш ишларида мухожирлар ўрнига маҳбуслар меҳнатидан фойдаланилмоқда
6.06.2021 18:23,  
180

Коронавирус пандемияси Россияда ишчи кучи етишмовчилигига олиб келгани сабабли муҳожирлар ўрнига маҳбусларни ишга жалб этиш ғояси «яшаш ҳуқуқига эга». Бу ҳақда бош вазир ўринбосари Марат Ҳуснуллин айтиб ўтди — дея хабар бермоқда 'Human.uz' нашри. У ҳукуматда қурилиш соҳасини назорат қилади.

Ҳуснуллиннинг сўзларига кўра, ушбу ғоя аллақачон Москва ва Подмосковьеда амалга оширилмоқда. Шу билан бирга, у маҳбусларнинг хоҳиш-истакларини ҳисобга олиш кераклигини ҳам таъкидлади.

Марат Ҳуснуллин ўз интервьюсида мазкур ғояни илгари Федерал жазоларни ижро этиш хизмати (ФСИН) билан муҳокама қилганини айтди. Айнан ФСИН директори Александр Калашников меҳнат муҳожирлари ўрнига маҳбуслардан фойдаланиш таклифини илгари сурган эди.

«Менимча, бу ғоя яшаш ҳуқуқига эга. Маҳбусларнинг истагига қараб, албатта. Барча маҳбуслар ҳам буни хоҳлайвермайди», — деди бош вазир ўринбосари Санкт-Петербург халқаро иқтисодий форуми чоғида.

Марат Ҳуснуллин изоҳ беришича, бу ғоя янги эмас. Майда жиноятлар учун судланганларни қурилиш майдончаларига жалб қилиш, масалан, Совет Иттифоқининг «И операцияси ва Шурикнинг бошқа саргузаштлари» фильмида ҳам намойиш этилган эди, дея эслади расмий. Унинг сўзларига кўра, ўзи ҳам ғишт заводида маҳкумлар билан бирга ишлаган.

«Ҳа, махсус комендатурада, маҳбуслар ётоқхоналарда яшаган, қурилишларда ёки уй-жой коммунал хўжалигида, қишлоқ хўжалигида ишлаган. Яъни бу амалиёт эди. Маҳкумлар вино заводига, қурилиш майдончасига ишга таклиф қилинган ‘И операцияси’ фильми эсингиздами?» —  деди Ҳуснуллин.

Бош вазир ўринбосарининг сўзларига кўра, кадрлар етишмовчилиги ва мигрантларнинг чиқиб кетиши туфайли ишчи кучи баҳоси 50—100 фоизга ўсган. Бу ўз навбатида, қурилиш нархига таъсир қилади ва уй-жой нархларининг ошишига олиб келади. Марат Ҳуснуллиннинг айтишича, маҳбусларни қурилиш майдончаларида ишлашга ёллаш бўйича тажриба аллақачон Москва ва Москва вилоятида ўтказилмоқда.

«Биз буни энди ‘Восточний’ полигонида ҳам синаб кўришга эътибор қаратмоқчимиз. Ушбу минтақада тарихан кўплаб қамоқ жойлари мавжуд. Шунинг учун, у ердаги маҳбуслар лагерларда бекор ўтириш ўрнига ишласин», — деди бош вазир ўринбосари. «Ушбу маҳбусларнинг иш сифатини ‘Стройконтрол’ назорат қилади», — дея қўшимча қилди у.

Маълумот учун, 1930—1950 йилларда СССРда маҳбуслар меҳнатидан фаол фойдаланилган. Маҳбуслар ўша пайтда барпо этилган деярли барча йирик саноат ва транспорт иншоотларини қуришда иштирок этган.

Маҳбусларни йирик объектларда ишлашга жалб қилиш ғояси Россияда бир неча йилдан бери турли даражаларда муҳокама қилинмоқда. Хусусан, 2015 йилда Россияда бўлиб ўтадиган ФИФА—2018 чемпионати учун иншоотлар қурилишида маҳбуслар меҳнатидан фойдаланиш режалари тақдим қилинган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан