Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Москвага Лондондан зарба беришга қодир бўлган Америка қуроли ҳақида маълумот берилд
19.05.2021 10:56,  
701

Америка армияси ихтиёрида узоқ масофали гиперовозли қурол (LRHW) пайдо бўлади, деб ёзади Popular Mechanics журналида муаллиф Кайл Мизоками.

Публицист ракетанинг товуш тезлигидан ўн етти марта тезроқ учиши ва камида 1725 мил (тахминан 2776 километр) масофадаги нишонларга зарба беришга қодир эканлигига эътибор қаратмоқда.

«Россия LRHWдан, масалан, Хитойчалик ҳимоялана олмайди. Европадан, хусусан, Лондондан узоқ масофали гипертовушли қуроллар шарқдаги мақсадларга, Москвагача этиб бориши мумкин», дейди Мизоками.

Унга кўра, Тинч океанидаги ҳудудлардан учирилган гипертовушли ракета Жанубий Корея, Тайван, Япония, Филиппин ва Хитойдаги нишонларга зарба бера олади.

Мизоками LRHWни «тийиб турувчи» восита деб таснифлайди, унинг фикрига кўра бу қуролли тўқнашувлар хавфини камайтиради. Ракетани синовдан ўтказиш 2023 йилга режалаштирилган, дейди публицист.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан