Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Москвалик эркак "Migrants lives matter" ҳаракатини яратди
25.07.2020 15:37,  
480

Москва шаҳрида истиқомат қилувчи фуқаро Александр Андриянов "Migrants lives matter" (Муҳожирлар ҳаёти муҳим) ҳаракатини яратганини эълон қилди. 

Эркак русларнинг аксарияти яқин атрофда яшайдиган одамлар ҳақида ўйламаслигидан шикоят қилди. Шу билан бирга, унинг фикрига кўра, Россияда муҳожирларга иккинчи тоифадаги одамлардек муносабатда бўлишади: улар таҳқирланади, доимий текширувлар билан қийноққа солинади ва олган пуллари тўланмайди.

Ҳуқуқ ҳимоячисининг сўзларига кўра, кўчаларни тозалаган, озиқ-овқат етказиб берган ва уй қурган одамлар нотоза (антисанитар) шароитда ва ифлос баракларда яшашга мажбур.

"Тушуниш вақти келди: одамларни русларга, ўзбекларга, америкаликларга, японларга ажратишнинг ҳожати йўқ - Ер сайёрасида яшовчилар бор. Ҳар кимга тенг ҳуқуқ ва имкониятлар берилиши керак", - деб ёзади Андриянов.

"ВКонтакте" ижтимоий тармоғидаги саҳифасида у қўшни республикалардан келган меҳмонларга қандай муносабатда бўлишни аниқ кўрсатди: у оловранг либос кийган одамнинг оёғини ўзининг тиззасига қўйдиради ва унинг оёқ кийимларини тозалайди.

Кўплаб фойдаланувчилар ташаббусни қўллаб-қувватламай, Америкага қул меҳнатига жалб қилинган қора танлилардан фарқли ўлароқ, муҳожирлар ихтиёрий равишда Россияга ишлаш ва бунинг учун пул олиш учун келганларини айтишди.

Россия Муҳожирлар федерацияси президенти Вадим Коженов русларни муҳожирларнинг олдида тиз чўкишга чақирувчи видеони қабул қилиб бўлмайдиган деб атади.

"Биз буни шов-шув кўтариш (хайп) учун қилинган пранк деб ҳисоблаймиз. Бу мутлақо номақбулдир. Ҳеч ким бу билан жиддий шуғулланмаслигини тушунамиз. Видеони таҳлил қиламиз, муаллифлик ҳуқуқини ўрнатамиз. Бизда шунга ўхшаш ҳолат бўлган: коронавирус пандемияси чўққига чиққан пайтда бир тожикистонлик Москва метросида ҳазил қилган эди - у бир ойга ҳибсга олишди. Бироқ у шунчаки одамларни қўрқитди, тамом. Бу видео эса узоқ вақт одамларга салбий таъсир қилиши мумкин, шунинг учун бу одамларни янада қаттиқроқ жазолаш керак ", - деди Коженов "Газета.ру" нашрига берган интервюсида

Ўз навбатида, "Ватандош" минтақалараро ўзбеклар уюшмаси президенти Усмон Баратов москвалик эркакни қўллаб-қувватлади ва русларга ушбу акцияни қўллаб-қувватлашни таклиф қилди.

"Агар ҳаммаси ҳақиқатан ҳам шундай бўлса, демак, мен иккала қўлимни ҳам ёқлаб кўтараман. Бу одам жуда яхши одам. Мен унинг олдидан шляпамни ечаман. Буни айтадиган руслар кам. Менимча, Россиянинг деярли ярми бу ҳаракатни қўллаб-қувватлайди. - деди Баратов.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан