Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Москвани 40% муҳожирлар тарк этди
18.10.2020 18:31,  
663

2020 йилда Москвадаги меҳнат муҳожирлари сони кескин қисқарди — “алоҳида ҳисоб-китобларга кўра 40%”, - деди шаҳар мери Сергей Собянин Россия1 телеканалига берган интервюсида. Бу ҳақда The Bell нашри хабар бермоқда. Мавсумий ишларни бажариш учун Россиянинг бошқа ҳудудларидан аҳолини жалб қилиш керак.

Сергей Собянин муҳожир сони қисқариши бўйича статистиканинг аниқ манбасини айтмади ва мутлақ рақамларни келтирмади. Аммо муаммо, дейди у, жиддий - коммунал хизматларда ишчилар етарли эмас. Бу механизатсия ва бошқа ҳудудлардан аҳолини жалб қилиш  йўли билан ҳал қилинади.

Муҳожирлар сони камайгани ҳақида Россия Марказий банки ҳам маълумот тақдим этди. 2020 йилнинг май ойида Россиядан МДҲ мамлакатларига пул ўтказмалари ҳажми ўтган йилнинг мос даврига нисбатан тахминан 20% га камайди.

Сентябр ойида Россиянинг қоғозли миграция карталаридан воз кечиши маълум бўлди: чет элликларга мамлакатга кириш мақсадини йўлакай ўзгартириш ва давлат хизматлари веб-сайти орқали рухсат олиш имконияти берилади. Улар вақтинча яшаш учун рухсат бериш тизимидан аста-секин воз кечадилар.

Россияда 30 кундан ортиқ бўлган барча муҳожирлар бармоқ изларини олиш, суратга олиш, тиббий кўрикдан ўтиш ва ID-карталарини олишлари шарт.

Шу билан бирга, Ўзбекистон Марказий банки халқаро пул ўтказмалари ҳақида статистикани тақдим этди. Унга кўра, 2020 йилнинг 9 ойи давомида республикамизга келиб тушган пул маблағи $4,3 млрд.ни ташкил қилди. Бу ўтган даврнинг мос даврига нисбатан 8% кўпроқ. Шу билан бирга халқаро пул ўтказмалари қайси давлатлардан жўнатилаётгани келтирилмаган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан