Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Мўйноқда оммавий муштлашув рўй берди
11.08.2021 14:10,  
1243

Ижтимоий тармоқларда Мўйноқда оммавий муштлашув рўй бергани ҳақидаги хабарлар тарқалмоқда. ИИВ Ахборот хизмати раҳбари Ш.К.Ғиёсов бу ҳақда маълумот берди.

Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг маълумотига кўра, жорий йилнинг 10 август куни соат 18.00 да Қорақалпоғистон Республикаси Мўйноқ туманида жойлашган «Орол» стадионида туманнинг «Мўйноқ сити» ва «Жайхун» командалари ўртасида ҳудудийлик босқичи бўйича футбол ўйини бўлиб ўтган.

Ушбу учрашувнинг 67-дақиқасида иккита жамоа ўртасида келишмовчилик келиб чиққан ва айрим томошабинлар томонидан ўйинни бошқарган бош ҳакамнинг хатти-ҳаракатларидан норози бўлиб майдон томонга чиқиб кетиш ҳолати юз берган.
Стадионга жамоат тартибини сақлаш мақсадида бириктирилган туман ИИБ ва Миллий Гвардия ходимлари томонидан амалга оширилган ҳаракатлар натижасида жанжал тўлиқ бартараф этилиб, фуқаролар томонидан тартиб бузилишига йўл қўйилмаган.

Мазкур ҳолат оқибатида ўйин иштирокчилари, ҳакамлар ва томошабинлар орасида тан жароҳатини олиб касалхонага мурожаат қилганлар бўлмаган.

Ҳозирда, жамоат тартибини бузишга сабабчи бўлган фуқароларнинг барчасини шахси аниқланиб, уларнинг ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо бериш бўйича суриштирув ишлари амалга оширилмоқда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан