Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Мудофаа вазирлиги кураш бўйича қўмондонлик биринчилиги ўтказди
21.02.2021 09:26,  
54

Мудофаа вазирлиги Тоифаланган объектларни қўриқлаш қўшинлари қўмондонлигида кураш бўйича қўмондонлик биринчилиги ўтказилди. Бу ҳақида Тоифаланган объектларни қўриқлаш қўшинлари қўмондонлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.

Ҳарбий хизматчилар 7 та вазн тоифасида уч кун давомида ўзаро куч синашдилар. Қизғин ва муросасиз баҳсларда юрт ҳимоячиларининг жисмоний имкониятлари, иродаси-ю шижоати, чидамлилиги ва чайирлиги синовдан ўтказилди.

Мусобақаларни Ўзбекистон Республикаси кураш федерациясининг жанговар кураш бўлими маҳоратли мураббийлари холисона баҳолаб борди. Якуний натижаларга кўра, Навоийида хизмат қилаётган юрт ҳимоячилари умумжамоа ҳисобида учинчи ўринни қўлга киритган бўлса, Қашқадарё шаҳридаги ҳарбий қисм жамоаси шоҳсупанинг иккинчи поғонасидан жой олди. Мусобақанинг мутлақ ғолиблигига Тошкент шаҳрида жойлашган бўлинма ҳарбийлари лойиқ топилди. Ғолиб ва совриндорларга Фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалари тантанали равишда топширилди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан