Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Мудофаа вазирлиги 30 млн сўмга икки дона тилла ручка сотиб олишни режалаштирмоқда
10.06.2021 15:06,  
730

9 июнь куни Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги маъмурияти давлат харидлари порталига иккита премиум тоифадаги олтин билан қопланган ручка сотиб олиш режасини эълон қилди. Ручкаларнинг нархи 30 млн сўмга баҳоланмоқда — ҳар бири 15 млн сўмдан. 

Давлат хариди учун таклифлар Мудофаа вазирлиги томонидан 16 июнга қадар қабул қилинади. «Газета.uz » Мудофаа вазирлигига сўров билан мурожаат қилди, аммо ҳали жавоб олмади.

Аввал ҳам премиум тоифадаги иш юритиш материаллари сотиб олинган. Масалан, Бухоро вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги расмий делегацияларни қабул қилиш уйи 30 апрелда 2 та Montblanc ручкасини ҳар бирини 13,2 миллион сўмга ва Montblanc маркали материалдан тайёрланган столни 55,6 млн сўмга сотиб олган.

Тошкент шаҳар ҳокимлигининг маъмурий аппарати ҳар бири 1500 сўмдан 55 та ручка сотиб олган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан