Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Мудофаа вазирлиги тилла ручкалар бўйича расмий муносабат билдирди
10.06.2021 18:59,  
502

Бироз олдин Мудофаа вазирлиги 30 миллион сўмга иккита тилла ручка сотиб олиши хабар қилгандик. Вазирлик ахборот хизмати ҳолат юзасидан «Sof.uz»га маълумот берди.

Унга кўра, Мудофаа вазирлиги раҳбарияти иштирокидаги хорижлик ҳамкорлар билан тадбирларни юқори савияда ташкиллаштириш ва вазирлик нуфузини сақлаш мақсадида халқаро миқёсдаги таниқли фирмаларнинг канцелярия ашёларидан фойдаланиш режалаштирилган. Яъни халқаро тадбирларда Ўзбекистоннинг расмий вакиллари томонидан фойдаланиш учун қўлланиладиган ашёлар халқаро нуфузга лойиқ даражада бўлиши шарт, дея ҳисобланади.

Шу мақсадда мазкур турдаги маҳсулотларни етказиб берувчи маҳаллий тадбиркорларнинг таклифларини ўрганиш учун вазирлик ишлар бошқармаси томонидан Ўзбекистон Республикаси товар-хом ашё биржасининг махсус ахборот сайтига ручка харид қилиниши ҳақидаги эълон жойлаштирилди.

Таъкидланишича, эълонда кўрсатилган нарх якуний тўхтам эмас. Бозор қоидаларига кўра тадбиркорлик ва маҳсулот етказиб бериш билан шуғулланадиган корхона ва ташкилотларнинг маҳсулот ва нархлар бўйича барча таклифлари ўрганилиб, танлов асосида якуний хулосага келинади. Худди шундай талабларга жавоб бера оладиган бошқа фирмаларга тегишли маҳсулотлар таклифи ҳам ўрганиб чиқилади. Шунингдек, ушбу маҳсулот вазирликнинг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан харид қилиниши айтилган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан