Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Муфтий Усмонхон Алимов ўзбекистонликларга мурожаат қилди (видео)
10.07.2020 18:01,  
628

Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов 10 июлдан 1 августгача қатъий карантин эълон қилиниши муносабати билан ўзбекистонликларга мурожаат билан чиқди.

"10 июлдан бошлаб карантин қоидалари яна қатъийлашяпти. Ўз-ўзидан маълумки, карантиннинг барча соҳаларга таъсири бўлади. Жумладан, масжидларимиз фаолияти ҳам вақтинчалик, 1 августгача тўхтатиб турилади. Мўмин-мусулмонлар бу ҳолатни тўғри тушунишлари, тўғри қабул қилишлари керак. Интизомга риоя қилиш керак.
Ҳудудлар яшил бўлганда масжидлар очиб берилди. Ибодатлар роҳат билан қилинди. Бугун энди пандемия авж оляпти. Одамларимиз тўғри тушунадилар, ўзимизни, бола-чақамизни, қўни-қўшниларимизни, жамиятимизни бу балодан асрашимиз керак. Бу балодан асрашнинг бир йўли сабру қаноат, яна бир йўли карантин қоидаларига тўла амал қилиш билан бўлади.

Имом Ҳокимдан ривоят қилинадики, Пайғамбаримиз алайҳиссалом ҳадисларида шундай башорат қилинади: «Хурсанд бўлинг. Сизларга енгиллик келади. Ҳар бир қийинчилик икки енгилликдан устун келмайди».

Яъни бир қийинчилик келса, албатта, унинг орқасидан Аллоҳ таоло бандасига енгиллик беради. Чунки Аллоҳ бандасига меҳрибон, лекин битта қийинчилик иккита енгилликнинг устидан ғолиб кела олмайди. Албатта, енгиллик ғолиб келади. Чунки Аллоҳ таоло бандаларини ўзи яратган ва ўзи асрайди. Фақат бунга амал қилиш, сабр ва қаноат қилиш керак бўлади" - деди Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси.

Аввалроқ Мусулмонлар идорасининг таклифига мувофиқ, Республика махсус комиссияси қарори билан 10 июлдан эътиборан 1 августга қадар диний ташкилотлар, жумладан, масжидлар фаолияти тўхтатилгани тўғрисида хабар берилганди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан