Муҳожирлар Европа чегараларини қандай кесиб ўтмоқда? (фоторепортаж)
3.03.2020 11:56,
576
Яқин Шарқ, Осиё ва африкалик минглаб қочқинлар Болгария ва Греция чегарасида Европа Иттифоқига ўтиб олиш илинжида ҳаракат қилмоқдалар.
1 март ҳолатига кўра, Туркия суриялик қочқинлар учун Европа Иттифоқи чегарасини очиб юборгач, мамлакат чегарасини 76 минг суриялик муҳожир кесиб ўтган эди.
Муҳожирлар учун турк чегаралари очилиши ҳақида президент Ражаб Таййиб Эрдўған 29 февралда айтиб ўтган эди. Ўшанда уни 18 минг киши кесиб ўтган.
Шу вақтга қадар суриялик муҳожирлар Европа мамлакатларига Туркия чегараси орқали ўта олмас эди. 2016 йилда Туркия ва ЕИ ўртасида имзоланган €6 млрдлик шартномага мувофиқ, Туркия қочқинларни ўз чегараларида сақлаб туриши керак эди.