Профессионал бокснинг биринчи ярим енгил вазн тоифасида (- 55,2 килограмм) “WBА Super” ва “IBF” жаҳон чемпионлик камарлари эгаси, ҳамюртимиз Муроджон Аҳмадалиев ўзининг навбатдаги жангини август ойида ўтказади.
Муроджон 28 август куни ўтиши кутилаётган ушбу жангда “IBF” йўналишида мажбурий даъвогар Ронни Риосга қарши рингга кўтарилади. Улар ўртасидаги баҳс Калифорниядаги "Dignity Health Park" ёки Лос-Анжелесдаги "Staples Center" ареналарнинг бирида ўтиши кутилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Муроджон Аҳмадалиев сўнгги жангини пойтахтимизда ўтган бокс оқшомида “WBA” ва “IBF” камарларини япониялик Рёсукэ Ивасадан муносиб ҳимоя қилган эди.