Бугун, 25 июль куни Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесига кўп йиллардан буён Раислик қилиб келаётган Муса Тажетдинович Ерниязовнинг ўлими тўғрисидаги хабарлар тарқалди.
Вазиятга аниқлик киритиш учун Соғлиқни сақлаш вазирлиги ахборот хизмати баёнот берди:
– Бу хабар ҳақиқатга мутлақо зид. Муса Тажетдинович ҳаёт ва айни пайтда даволанмоқда. Етакчи мутахассислар у кишининг соғлиги тикланиши учун курашишяпти, узлуксиз консилиумлар ўтказиляпти. Асоссиз хабар тарқатишнинг жавобгарлиги борлигини унутмаслик лозим.