Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Мутахассис: Ноябрнинг охирги кунлари жуда ҳам совуқ бўлиши кутилмоқда
16.11.2019 14:53,  
3867

Ноябрь ойининг учинчи ўн кунлиги бошлари республика ҳудудларида жуда ҳам совуқ об-ҳаво бўлиши кутилмоқда.

Ноябрь ойининг учинчи ўн кунлиги бошларида республика ҳудуди, умуман Ўрта Осиё ҳудудларида ҳаво ҳароратининг кескин пасайиши, совуқ арктик ҳавонинг минтақа ҳудудларига кириб келиши кутилмоқда.

Бунга ҳозирда Шимолий Муз океани устида ривожланаётган қудратли арктик антитциклони ҳаракат йўналишининг Ўрта Осиё ҳудудларига йўналганлиги сабаб бўлмоқда.

19-20 ноябрь кунлари Атлантика океанидан келаётган нам оқим(циклон) республика ҳудудларида ёғингарчиликлар билан ўтади.

21-25 ноябрь кунлари республика ҳудудларида ҳаво ҳарорати кескин пасайиб, кечаси шимолий ҳудудларда -9 -14° совуқни, жанубий ҳудудларида -4 -9° совуқни ташкил этади. 20 ноябрь Қорақалпоғистон республикаси, Хоразм, Навоий ва Бухоро вилоятларида, 21 ноябрь куни республиканинг бошқа вилоятларида қор ёғиши мумкин.

22-25 ноябрь кунлари Артик ҳаво қуруқ бўлганлиги учун республика ҳудудларида ёғингарчилик кутилмайди. Аммо, ҳаво ҳарорати жуда совуқлигича сақланиб қолинади. Охирги марта бу каби совуқ оқим республика ҳудудлари, умуман Ўрта Осиё ҳудудларига 2018 йилнинг январь ойи учинчи ўн кунлиги охирларида кириб келган эди.

Об-ҳаво омиллари таъсирига мойил инсонлар 21-23 ноябрь кунлари атмосфера босимининг кескин кўтарилишига тайёр туришлари керак. Чунки, айнан шу кунлари жойларда атмосфера босими йил давомидаги энг максимал қийматга кўтарилиши мумкин. Бу ҳодиса охирги марта ўтган 2018 йилнинг айнан ноябрь ойларида кузатилган экан.

Метеоролог: Э Абдулахатов.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан