Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Мухолифатчи Жапаров Қирғизистон Бош вазири бўлди
11.10.2020 16:01,  
587

Озод қилинган мухолифат лидери Садир Жапаров Қирғизистоннинг Бош вазири бўлди, у келажакдаги ҳолатлар учун барча жавобгарликни ўз зиммасига олишга тайёрлигини билдирди.

Унинг сўзларига кўра, 6 октябр тунидаги воқеалар инқилоб эмас.

"Тўнтариш – бу Президент ва бошқа қонуний органлар қочиб кетганда ҳокимятни қўлга  киритиш. амлакатимизда ҳокимият ўзгариши халқ тартибсизликлари орқали содир бўлди, аммо қонуний йўл билан. Парламент депутатлари шунчаки қочиб кетишди", - деди Жапаров.

Халқ депутатлари ушбу баёнотдан ғазабланди. Ва бу сўзлардан сўнг, янги Бош вазир нотўғри фикрда эканлигини тан олишга мажбур бўлди.

“Кечирасиз, мен шунчаки баъзи халқ депутатлари Олмаота (Қозоғистон) га қочиб кетганини эшитдим. Улар, айримлар айтганидек, ҳали ҳам ўша ерда”, - дея қўшимча қилди у.

Эслатиб ўтамиз, озод этилган мухолифат лидери Садир Жапаров Қирғизистон Бош вазири этиб тайинланди. У барча сиёсатчиларни Қирғизистондаги вазият учун халқдан кечирим сўрашга чақирди ва Президент Сооронбай Жээнбеков истеъфога чиқишга тайёрлигини айтди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан