Бугун АОКА ҳузуридаги штабда Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси Барно Абдусаматова иштирокида брифинг бўлиб ўтди. Брифингда аҳоли мурожаати ва саволлари юзасидан жавоб қайтарилди.
Савол: Шифокор мендан нафасим сиқилмаётганини сўради. Буни қандай аниқласа бўлади?
Жавоб: Нафас сиқилиши - бу ҳаво етишмаслигини ҳис қилиш. нафас олиш тезлиги, хотиржамликда дақиқасига 22 та нафас олиш бўлиши лозим.
Нафас частотасини хотиржам ҳолатда ўлчаш учун қуйидагиларни бажариш зарур:
- - Секундомер ёки қўл соатини олинг ёки уяли телефонингизда секундомерни ёқинг;
- - агар бу вақтгача ҳаракатда бўлган бўлсангиз 5 дақиқа дам олинг;
- - ўтирган ёки ётган ҳолда қўлларингизни кўксингизга қўйинг;
- - кўкрак қафасингизни ҳаракатлантириб неча марта нафас олишингизни сананг;
- - 1 дақиқадан сўнг санашни тўхтатинг. Катта кишиларда нормал нафас олиш частотаси 12-18 та бўлади.
Агар кўрсаткичлар 22 тадан кўп бўлса шифокорга мурожаат қилинг - бу нафас олишда муаммо борлигини кўрсатади.