Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Наманган, Навоий ва Фарғона вилоятларида ҳам аҳоли орасида коронавирус инфекцияси аниқланди
17.07.2020 00:03,  
638

2020 йил 16 июль соат 23:30 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 15066 (+75) нафарни ташкил этмоқда.
 
Янги касалланиш ҳолатларининг 57 нафари Тошкент шаҳрида тана ҳарорати кўтарилганлиги туфайли профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида, 9 нафари Наманган вилоятида, 6 нафари Навоий вилоятида ҳамда 3 нафари Фарғона вилоятида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
 
Бугун Тошкент шаҳридаги тиббиёт муассасаларида 95 нафар, Наманган вилоятида 10 нафар, Қорақалпоғистон Республикасида 9 нафар, Навоий вилоятида 7 нафар, Хоразм вилоятида 4 нафар ҳамда Бухоро вилоятида 3 нафар, жами 128 нафар бемор тузалди. 

Шундай қилиб юртимизда 8783 (+128) нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (58 фоиз) соғайган.
 
Ҳозирда мамлакатимизда 6208 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. 

16 июль куни мамлакатимизда 485 ҳолатда касаллик қайд этилган. Шундан 97 нафари Карантин муассасаларида, 349 нафари коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида, 39 нафари аҳоли орасида аниқланган.
 
Шу билан бирга, бугун 4 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан