Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Наманган вилоятига ҳам янги ҳокими тайинланиши кутилмоқда
25.09.2020 11:26,  
489

Наманган вилоят ҳокимлигида сессия бўлиб ўтмоқда. Унда вилоятга янги раҳбар таништирилади.

Kun.uz манбасининг маълумотига кўра, катта эҳтимол билан Ўзбекистон Республикаси экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси раиси бўлиб ишлаб келаётган Абдураззақов Шавкат Шокиржонович вилоят ҳокими сифатида иш бошлайди.

Шавкатжон Абдураззоқов 1976 йилда туғилган. Наманган муҳандислик-технология институтини 1998 йилда ҳамда Давлат ва жамият қурилиши академиясини 2006 йилда тамомлаган. 2015−2017 йилларда Наманган тумани ҳокими бўлиб ишлаган. Сўнгра 2017-2020 йилларда Наманган шаҳар ҳокими лавозимида ишлаган. 2020 йил март ойидан Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси раиси лавозимида фаолият юритиб келган.

Аввалроқ Наманган вилояти ҳокими лавозимида ишлаб келаётган Хайрулло Бозоров Фарғона вилояти ҳокими сифатида жамоатчиликка таништирилиши бўйича хабар берган эдик.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан