Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Наманганда фуқарони ўғирлаб, босқинчилик қилган жиноятчилар ушланди
25.08.2020 12:23,  
410

2020 йилнинг 11 август куни соат 16:00 да 40 ёшли А.К., 39 ёшли Р.К., 23 ёшли А.К., 35 ёшли Б.Б., 33 ёшли С.А. ва 30 ёшли Ж.А., лар  олдиндан жиноий тил бириктириб, бир гуруҳга бирлашиб, Наманган шаҳри И.Каримов кўчасида жойлашган автомашиналарга техник хизмат кўрсатиш устахонасига келишади.

Улар ўзганинг мулкини босқинчилик йўли билан қўлга киритиш мақсадида, шу ерда ишловчи ўзларига олдиндан таниш бўлган 28 ёшли Ш.Қ., дан 95.000.000 сўм қарзини беришни талаб қилишиб, ҳеч бир сабабсиз уни баданининг турли жойларига қўли ва оёқлари билан уриб дўппослаб, Ш.Қ.,ни “Jentra” русумли автомашинага юклаб, уни ўғирлаб Наманган шаҳри, Зиёнур кўчасида жойлашган қурилиши тамомланмаган бинога олиб боришади.

У ерда Ш.Қ.га соғлиғи учун хавфли бўлган зўрлик ишлатиб, уриб-дўппослаб ёнида бўлган 5.000.000 сўм миқдоридаги пулларини босқинчилик йўли билан қўлга киритишади.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаментининг хабар беришича, Мазкур ҳолат юзасидан Наманган шаҳри бўйича ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 137-моддаси 2-қисми “в” банди (одам ўғирлаш) ва 164-моддаси 2-қисми “б” банди (босқинчилик) ҳамда  277-моддаси 2-қисми “б” банди (безорилик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Ушбу жиноятни содир этган барча шахслар ушланиб, жиноят ишида айбланувчи тариқасида иштирок этишга жалб қилиниб, уларга нисбатан “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган. Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан