Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Наманганда 15 ёшли бола дўкондан 16 та телефон ўғирлагани аниқланди
2.12.2020 11:03,  
205

Наманган вилоятининг Поп туманида дўкондан 16 та телефон ўғирлаган 15 ёшли болага жиноят иши қўзғатилди. Бу ҳақда ИИВ Тергов департаменти хабар берди.

Маълум бўлишича, 12 октябрь куни номаълум шахс 20 ёшли Набижон Ф.га қарашли «Поп Гранд Кредит Савдо» корхонасининг Ғурумсарой филиали савдо дўконига эшик қулфини бузиш йўли билан ғайриқонуний равишда кирган. Растада бўлган жами 16 810 400 сўмлик турли русумдаги 16 дона телефон аппаратларини яширин равишда талон-торож қилиб, ҳодиса жойидан яширинган.

Фото: ИИВ Тергов департаменти

Ҳолат юзасидан Поп тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан 14 октябрь куни номаълум шахсга нисбатан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) 2-қисми «а,г» бандлари билан жиноят иши қўзғатилган.

Тергов-тезкор қидирув тадбирлари натижасида мазкур жиноятни вояга етмаган 15 ёшли О.Б. содир этилганлиги аниқланган ҳамда ундан ўғрилик йўли билан қўлга киритилган 16 дона уяли телефон аппарати ва эшик қулфини бузишда фойдаланган темир мих суғиргич ашёвий далил тариқасида процессуал тартибда расмийлаштириб олинган.

Бола жиноят ишида айбланувчи тариқасида иштирок этишга жалб қилиниб, унга нисбатан кузатув остига топшириш эҳтиёт чораси қўлланилган.

Жиноят иши 28 ноябрь куни айблов хулосаси билан суд муҳокамасига юборилган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан