Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Наманганда 6 дона «авиацион» бомба топилди
9.07.2021 16:57,  
286

7 июль куни Наманган вилояти Давлатобод тумани «Юксалиш» маҳалла фуқаролар йиғини Кушон саноат ҳудудидан 4 та бутун ва 2 та яримта емирилган «авиацион» бомбалар топилди. Бу ҳақда вилоят ИИБ ахборот хизмати хабар бермоқда.

Маълум бўлишича, ушбу бомбалар артиллерия снаряди бўлиб, улар коррозияга учраб емирилган.

Қайд этилишича, топилган бомбаларни зарарсизлантириш мақсадида Поп туманидаги Ғуримсарой 07648-харбий қисмнинг махсус ўқ отиш полигонига олиб борилиб, йўқ қилиш ишлари олиб борилмоқда.

«Бу ҳудудда кунлик навбатчилик ташкил этилиб, Фавқулодда вазиятлар бошқармаси Қидирув-қутқарув отряди, Ички ишлар бошқармаси, Мудофаа вазирлиги ва ИИВ Махсус операцияларни мувофиқлаштириш бошқармаси Наманган вилояти махсус отрядлари жалб этилган, хозирда ушбу ҳудудда қидирув-қутқарув ишлари олиб борилмоқда», — дейилади хабарда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан