Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Наманганда ҳам 4 нафар бемор коронавирусдан бутунлай соғайди 
10.04.2020 15:49,  
249

Соғлиқни сақлаш вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлимининг хабар беришича, бугун касбига садоқатли тиббиёт ходимларининг астойдил саъй-ҳаракатлари натижасида Наманган вилоятдаги тўрт нафар коронавирусни юқтирган фуқаро бутунлай соғайиб, реабилитацияга олинди.

Улар вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи Солижон Мўминов ва бошқа масъуллар томонидан вилоят реабилитация марказига кузатиб қўйилди. Касалликдан тузалган фуқаролар маълум муддат шу ерда карантинда бўлади.

– Бугун менинг ҳаётимда унутилмас сана. Худди қайта дунёга келгандек ҳис этяпман ўзимни, – дейди бемор. – Бизни ўйлаб шунчалик шароит яратиб берган Президентимизга беҳисоб раҳмат. Шифокорларимиздан бир умр миннатдормиз. Улар ўзларининг жасоратли хизматлари, юксак малакалари, инсоний муносабатлари билан бизни оёққа турғазишга сабаб бўлишди.

Эслатиб ўтамиз, 10 апрел ҳолатига кўра юртимизда коронавирус юқтирганлар 624 нафарни ташкил қилмоқда. Улардан 42 нафари ушбу касалликдан тўлиқ фориғ бўлишди, 3 нафари эса вафот этди.

 

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан