Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Наманганда бир оиланинг уч аъзоси ис газидан заҳарланиш натижасида вафот этди
17.11.2019 21:33,  
237

​Наманган вилояти Уйчи тумани “Дўстлик” МФЙ, Миришкор кўчасидаги уйда 4 нафар фуқаро ис газидан заҳарланди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабар қилди.

Хабарда ёзилишича, мудҳиш ҳодиса бугун, 17 ноябрь куни соат 03:10ларда содир бўлган. Воқеа жойида хонадон соҳибининг турмуш ўртоғи ва икки нафар фарзанди вафот этган. Хонадон соҳиби эса туман шифохонасига ётқизилган.

Газ ускуналаридан ва иситиш мосламаларидан фойдаланишда ёнғин ва хавфсизлик талабларига риоя қилинмагани мазкур мудҳиш ҳодисага сабаб бўлган.

Аниқланишича, хонадонда қўлбола ясалган иситиш печига пропан газ баллони резина шланг орқали уланиб уй ичида фойдаланилган.

Мазкур ҳолат юзасидан дастлабки терговолди суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

ФВВ фуқаролардан кириб келаётган иситиш мавсумида газ ва бошқа муқобил ёқилғи турларидан хавфсиз фойдаланиш қоидаларига амал қилишни, қўлбола ва сертификатланмаган иситиш анжомларидан фойдаланмасликни сўраган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан