Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Наманганда курсдошини ҳимоя қилмоқчи бўлган ўсмир жиноят содир этди. Энди у 5 йилга қамалиши мумкин
27.02.2021 11:39,  
428

2021 йилнинг 23 февраль куни соат 19:30 ларда вояга етмаган 17 ёшли Асрорбек Х. Наманган шаҳри «Оби Ҳаёт» МФЙда жойлашган “Кичкинтойлар боғи” олдидан ўтиб кетаётган вақтида, у ерда курсдоши вояга етмаган 17 ёшли Жасурбек Т.ни таниши 19 ёшли Анвар Н. қўли билан урганлигини кўриб, “сен нега мени лицейдошимни урдинг” деб Анвар Н.ни юзига мушти билан уриб жароҳат етказган. Бу ҳақда ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти хабар берди.  

Натижада Анвар Н. зарб кучидан боши билан ерга йиқилиб ҳушидан кетган ва бош мия оғир даражадаги лат ейиши, қон қуйилиши, энса суяги, бурун суяги синиши каби жароҳатлари билан шифохонага ётқизилган.   

Мазкур ҳолат юзасидан Наманган шаҳри бўйича ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Асрорбек Х. га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 104-моддаси 1- қисми (қасддан баданга оғир шикаст етказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, гумон қилинувчи тариқасида жалб қилинган. 

Ҳозирда тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Таъкидлаш жоизки, бу турдаги жиноятлар учун Жиноят кодексининг нормаларига кўра, 3 йилдан 5 йилгача озодликни чеклаш ёхуд 3 йилдан 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан