Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Наманганда ўғирлик қилган қўшни аёллар қўлга олинди
27.06.2021 15:25,  
135

Шу йил 16 июнь куни, Наманган шаҳар Давлатобод туманида яшовчи, 1985 йилда туғилган фуқаро ариза билан мурожаат қилиб, шу куни соат 08:00 дан соат 16:00 гача бўлган вақт оралиғида, яшаш хонадонида ҳеч ким йўқлигидан фойдаланган номаълум шахс, дарвоза эшиги қулфини бузиб кириб, ётоқхонасидаги шкаф ичида бўлган умумий нархи 7.000.000 сўмлик бир жуфт тилла балдоғини ўғирлаб кетганлигини маълум қилиб, чора кўришни сўраган.

Давлатобод тумани ИИБ ЖҚБ тезкор вакиллари томонидан олиб борилган тезкор-қидирув ва суриштирув ҳаракатлари натижасида, ушбу жиноятни, Наманган шаҳрида яшовчи, 1995 йилда туғилган аёл ва 2002 йилда туғилган аёл қўшниси билан содир этганликлари аниқланган.

Ушбу ҳолат бўйича Давлатобод тумани ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан 2021 йил 25 июнь куни Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан