Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Наманганда севишган ёшлар ота-онасини қўрқитиш мақсадида бир-бирларини пичоқлаб қўйди
16.09.2020 16:56,  
919

2020 йил 15 сентябрь куни соат 11:40 ларда навбатчилик қисмига туман шифохонасидан фуқаро К.М.ни оғир тан жароҳати билан олиб келинганлиги ҳақида хабар тушган.

ИИВ Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бош бошқармаси ахборот хизматининг хабар беришича, шу куни соат 11:00 ларда Наманган вилояти, Косонсой тумани, «Узунқишлоқ» маҳалласида яшовчи 13.08.1999 й.т. фуқаро И.М ва Косонсой тумани, «Боғ» маҳалласида яшовчи 13.07.2000 й.т. фуқаро (аёл) К.М учрашади.

Улар бир-бирлари билан бир-неча йил давомида яхши кўришиб, ота-оналарининг турмуш қуришларига қаршилик қилганидан норози бўлиб, ўзаро келишган ҳолда, ўз жонларига қасд қилиш мақсадида, дала майдонида ўзлари билан олиб келган ош пичоқ билан дастлаб К.М яхши кўрган йигити И.М нинг қорин қисмига бир маротаба уриб, сўнгра пичоқни И.М га бериб, қорнига уришни сўраган.

Шунда И.М (йигит) пичоқ билан К.М нинг қорин қисмига бир маротаба урган вақтида қиз ҳушидан кетиб йиқилиб тушиши оқибатида пичоқ қизнинг қорин қисмига чуқур кириб кетади. Натижада қиз вафот этган, йигит эса шифохонага ётқизилган.

Ушбу ҳолат бўйича туман прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

«Дастлабки суриштирувларга кўра, И.М ва К.М лар 5 йил давомида ўзаро севишиб юрганлигига қарамасдан, К.М нинг отаси қизини Косонсой тумани, »Тергачи" маҳалласида яшовчи, 16.07.1997 йилда туғилган Ф.А га унаштириб қўйганлиги сабабли, 2020 йил 14 сентябрь куни И.М қизнинг отасини олдига бориб, қизини унга беришини сўраганда рози бўлмаган.

Шундан сўнг, 15 сентябрь куни соат 09-00 ларда И.М ва К.М лар ўзаро телефон орқали келишиб, Косонсой туман марказидаги «Истироҳат» боғи олдида кўришиб, улар иккаласи биргаликда Косонсой туман марказида жойлашган деҳқон бозоридан 1 дона ош пичоғини 4.000 сўмга сотиб олиб, Косонсой тумани, «Такаранг» маҳалласи, Фитрат кўчасида жойлашган «Намуна ширин» фермер хўжалиги дала майдонига бориб, ўзаро келишиб, ота-оналарини ўзаро турмуш қуришларига рози қилиш учун дастлаб, И.М инг қорин қисмига К.М бир маротаба пичоқ урган, сўнгра эса К.М нинг қорин қисмига И.М бир маротаба пичоқ уриб тан-жароҳати етказган. Шундан кейин, К.М олган тан-жароҳати натижасида туман тиббиёт бирлашмасида вафот этган" - дейилади вазирлик хабарида.

 

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан