Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Наманганда суюлтирилган газ баллонларни 22 400 сўмдан сотиб олиб, туман аҳолисига 60 минг сўмдан сотиб келган шахс аниқланди
13.02.2021 08:38,  
267

«Ҳудудгазтаъминот» АЖ Моддий ресурслардан оқилона фойдаланиш ва коррупцияга қарши сиёсатни амалга ошириш бошқармаси ҳамда «Ҳудудгаз Наманган» газ таъминоти филиалининг тегишли бўлими ходимлари томонидан «Ўзнефтгазинспекция» билан биргаликда ўтказилган рейд тадбирлари давомида суюлтирилган газнинг оширилган нархлардаги ноқонуний айланмаси ташкил этилувчи «бункер»ларни аниқлаш бўйича рейд тадбирлари ўтказилди. Бу ҳақда «Ҳудудгазтаъминот» матбуот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, Наманган вилояти, Наманган туманида ўтказилган тадбир давомида «Навқирон» МФЙ, Ўрикзор кўчасида жойлашган 43-уйда 16 дона маиший газ баллони сақланаётгани ҳамда ушбу манзилда яшовчи фуқаро Ф.Пўлатов «Намангантумангаз» газ таъминоти бўлими ходими Р.П.дан 20 килограммлик суюлтирилган газ баллонларни 22 400 сўмдан сотиб олиб, сўнг уларни туман аҳолисига 60 минг сўмдан қайта сотиш билан шуғуллангани аниқланган.

Наманган шаҳри, Тошкент кўчасида жойлашган 73-уйда ташкил этилган яна бир «бункер» фаолияти фош этилди. Фуқаро Б.Бурхоновга қарашли мазкур уйда 94 дона маиший газ баллони мавжудлиги ҳамда ушбу фуқарога ҳам «Наманганшаҳаргаз» газ таъминоти бўлими ходимларидан бири ёрдам бериб келгани аниқланган.

Қайд этилишича, ушбу ноқонуний ҳолатлар бўйича хизмат текширувлари бошланди ва натижалари бўйича барча материаллар ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига топширилади. Шу каби қонунбузарлик ҳолатларини аниқлаш бўйича рейдлар давом этмоқда.

«Ҳудудгазтаъминот» АЖ суюлтирилган газ истеъмолчиларига 20 килограммлик маиший газ баллоннинг бир килограммини имтиёзли 1120 сўм нархда сотилишини эслатиб ўтган. Маиший газ баллонлари манзилгача етказилади ва истеъмолчининг талабига биноан, 3000 сўм қўшимча тўлов эвазига уйга олиб кириб ўрнатиб берилади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан