Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Наманганлик аёл 2 нафар боласини кўприкдан дарёга ташламоқчи бўлди
31.03.2021 22:33,  
1025

Наманганда икки нафар фарзандини Сирдарё дарёсига ташламоқчи бўлган аёл тўхтатилди, дея хабар қилмоқда Миллий гвардия матбуот хизмати.

Хабарга кўра, 28 март куни соат 09:30 ларда Наманган вилояти Тўрақўрғон туманида яшовчи 42 ёшли аёл икки нафар (6 ва 3 ёшдаги) фарзандларини дарёга ташламоқчи бўлган.

Фуқаро А.Ш. Мингбулоқ туманидан оқиб ўтувчи Сирдарё дарёси устида жойлашган кўприкдан болаларини сувга ташламоқчи бўлган вақтда ушбу ҳудудда хизмат ўтаётган Қўриқлаш бошқармаси 2-алоҳида отряд ходимлари томонидан тўхтатиб қолинган.

Ҳолат бўйича Тўрақўрғон туман ИИБ, туман ҳокимият вакиллари ва оила аъзоларига хабар берилган. Ҳозирда туман ИИБ масъул ходимлари томонидан суриштирув ишлари давом этмоқда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан