Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






«Насаф» бўлган, бор ва бундан кейин ҳам бўлади" — Сергей Кучеренко
13.02.2021 10:49,  
136

«Ўтган чиқишимизда жамоамизда бўлаётган ўзгаришлар, қандай вазият ва клуб қандай ҳаёт кечираётгани ҳақида футбол ихлосмандлари, жамоамиз содиқ мухлисларини бохабар қилишга ваъда берган эдим.

Раҳбарият томонидан, Қашқадарё вилоят ҳокими, Ўзбекистон футбол ассоциацияси ҳамда “Ўзбекнефтегаз” билан бирга катта ишлар амалга оширилди. 9 февраль куни Тошкентда “Ўзбекнефтегаз” раиси Меҳриддин Раззоқович Абдуллаев бошчилигида ташкилот ҳомийлиги остидаги клублар раҳбарияти ва мураббийлари иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди. Шу ўринда “Ўзбекнефтегаз” раҳбариятига бизга ажратган эътиборига, қўллаб-қувватлашларига ҳамда молиявий тарафдан ёрдам бераётганликлари учун бутун «Насаф» футбол клуби томонидан ўз ташаккуримни изҳор этаман. 

Ҳозирги кунда клубдаги молиявий ҳолат стабиллашмоқда. Клубимиз ўтган мавсумдаги ойлик маошлари масаласини ҳал қилди. Хабарингиз бор, бош жамоамиз ҳам аллақачон янги мавсумга тайёргарлик кўрмоқда, саккиз нафар жамоамиз аъзолари терма жамоалар йиғинида иштирок этмоқда. Улар 18 февраль куни жамоамизга келиб қўшилишади. Шундан сўнг жамоамиз янги мавсумга тайёргарликни пойтахтда давом эттиради. Тошкентда учта назорат учрашувини ўтказиш режалаштирилган. Тошкентдаги ўқув машғулот йиғини якунлангандан сўнг, Ўзбекистон Суперкубоги учун бўлиб ўтадиган баҳсдан олдин 1 март куни Қаршида ҳам назорат учрашуви ташкил қилинади.

Бундан ташқари ўринбосарларимиз ҳамда «Насаф» U-18 жамоалари ҳам янги мавсумга тайёргарлик кўрмоқда. Футбол мактабимизда ҳам иш қайтадан йўлга қўйилди ва параллель равишда селекция ишлари ҳам олиб борилмоқда.

Жамоамизнинг содиқ мухлисларига шуни айтмоқчиманки «Насаф» бўлган, бор ва бундан кейин ҳам бўлади. Барчангизга раҳмат» — деб ўз фикрини якунлайди Сергей Кучеренко.

 

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан