ОФК Қаршининг "Насаф" клубини ОФК кубогида ўйнайдиган жамоалар рўйхатига қўшди. Аммо клуб жорий мавсум Осиё Чемпионлар лигасида иштирок эта олмайди.
Демак "Пахтакор" ОЧЛ гуруҳ босқичида, АГМК эса ОЧЛ саралаш босқичида иштирок этади. АГМК саралашдан омадли ўца,"Насаф" ОФК кубогининг гуруҳ босқичида иштирок этади. Яъни энди қаршиликлар саралашда АГМК жамоасига мухлислик қилади дея хабар бермоқда ПФЛ директори Диёр Имомхўжаев.
Эслатиб ўтамиз аждарлар охирги марта 2011-йилги мавсумда ОФК кубогида иштирок этиб зафар қучган эди.Ўшанда қаршиликлар ўз майдонида Қувайтнинг "Қувайт СК" клубини мағлуб этган эди.