Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Навальний Песковни судга берди
17.11.2020 02:57,  
186

Алексей Навальний Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песковни судга берди. Бу ҳақда «Коммерсантъ» нашри ёзмоқда.

Хабар қилинишича, даъво иши 16 ноябр куни Москва умумий юрисдикция судлари порталида эълон қилинган. 

Маълумот берилишича, даъво аризаси судьяга келиб тушган. Аризани ким кўриб чиқиши хабар қилинмаган.

 Песков октябр бошида Навальний билан АҚШ марказий разведка бошқармаси ходимлари ишлаётгани, унга аллақандай кўрсатмалар беришаётганини айтганди. 

 Шундан сўнг Навальний президент матбуот котибини судга бермоқчи эканлигини айтганди. У шунингдек, ўзининг Америка махсус хизмати билан ишлаши тўғрисида далил кўрсатилишини талаб қилганди.  

Россиялик мухолифатчи Алексей Навальний 20 август куни Томскдан Москвага қайтаётганда ўзини ёмон ҳис қилган ва самолёт Омск шаҳрига фавқулодда қўнишга мажбур бўлганди. Заҳарланиш ташхиси билан касалхонага тушган Навальний 22 август куни Германиядаги «Шарите» клиникасига олиб кетилгач, 7 сентябргача кома ҳолатида бўлди. Кейинчалик оёққа турган Навальний ўзининг заҳарланиши шахсан Владимир Путиннинг топшириғи билан амалга оширилганини айтган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан