Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Навоий шаҳрининг барча ҳудуди бепул WiFi билан қамраб олинади
30.06.2020 20:57,  
183

2020 йил 30 июнь куни Навоий шаҳрида Навоий вилояти ҳокимлигининг ташаббуси ҳамда «Sensorika» МЧЖ томонидан томонидан ўзига хос лойиҳа амалга иш бошлади. Бу ҳақда Соф.узга вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.

Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлигининг грант лойиҳаси асосида жорий этилаётган мазкур лойиҳа  мамлакатимиз, қолаверса, Ўрта Осиёда ягона бўлиб, айнан Навоий шаҳрида амалга оширилмоқда ва натижада шаҳарнинг барча ҳудудларини ягона марказлашган бепул WiFi тармоғи билан қамраб олиш режалаштирилган.

Hotspot дастури Ўзбекистонда WiFi тармоқларни бошқариш инновацион сервер дастури булиб, туристик объектлар, давлат ташкилотлари ва тадбиркорлик объектларида симсиз тармоқни бошқариш имконини беради.

Дастурнинг сервер қисми ёрдамида мижозларни WiFI тармоқга SMS орқали улаш ва идентификация қилиш ва уларга турли маълумотлар хамда реклама кўрсатиш орқали интернетга кириш учун рухсат бериш тизими ҳисобланади.

Лойиҳанинг ишга туширилиши жараёнида Навоий вилояти ҳокими К.Турсунов иштирок этиб, шаҳарни WiFi тармоғи билан таъминлашни бошлайдиган рамзий пульт билан старт берди.

Дастурни молиялаштириш ишлари Инновацион ривожланиш вазирлиги томонидан босқичма-босқич амалга оширилмоқда. Айни пайтгача лойиҳа доирасида Латвиянинг Микротик компаниясидан 218 миллион сўмлик WiFi қурилмалари олиб келинди.

Бугун ушбу лойиҳанинг дастлабки босқичи ишга туширилди ва Навоий шаҳрида 150 дан ортиқ нуқталарга зарур техник узатма мосламалари (роутерлар) ўрнатилди.

Ушбу жараён жорий йил охирига қадар давом этади. Навоий шаҳрида 400 та мана шундай мосламалар ўрнатилади ҳамда 6-10 километр радиусда бутун шаҳар бўйлаб WiFI тармоқлари ишга туширилади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан