Айни вақтда халқ депутатлари Навоий вилояти кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтмоқда. Сессияда ташкилий масала кўриб чиқилмоқда.
«Газета.uz» манбасига кўра, сессияда Навоий вилояти ҳокими лавозимида ишлаб келган Қобул Турсунов вазифасидан озод қилиниши кутилмоқда. Унинг ўрнига Халқ банки бошқаруви раиси лавозимида фаолият юритиб келган Шуҳрат Атабаев янги ҳоким этиб тасдиқланиши кутилмоқда.
Қобул Турсунов 2016 йил 25 декабрдан бери Навоий вилояти ҳокими вазифасида ишлаб келаётганди.
Эслатиб ўтамиз, апрель президент Шавкат Мирзиёев видеоселектор йиғилишида Қашқадарё ва Навоий вилоятлари ҳокимларига ҳамда Марказий банк раисининг биринчи ўринбосарига ҳайфсан берган эди.