Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Навоий вилояти ҳокимига янги ўринбосар тайинланди
13.05.2020 16:38,  
107

Душанов Яшин Равшанович Навоий вилояти ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди.

Яшин Душанов 1979 йил Навбаҳор туманида туғилган. Маълумоти олий. 2003 йилда Тошкент давлат юридик институтини, 2011 йилда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши академиясини тамомлаган. Оилали, икки нафар фарзанди бор.

Я.Душанов бугунга қадар бир қатор давлат органларида, жумладан, Навоий вилояти адлия бошқармаси ҳамда вилоят ҳокимлигида масъул лавозимларда фаолият олиб борган.  Шунингдек 2013-2016 йилларда  Давлат рақобат қўмитаси Навоий вилояти ҳудудий бошқармаси бошлиғи, 2016 йилдан буён эса Навоий вилоят ҳокимлиги ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича котибияти мудири лавозимида ишлаган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан