Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Навоийда 3 ойлик боласини 25 минг долларга пулламоқчи бўлган аёл қўлга олинди
10.02.2021 09:58,  
141

Хатирчилик А.И. ишлаш мақсадида Навоий шаҳрига келиб, кафелардан бирида ишлаб, ижарада яшаб юрарди. 2019 йилнинг ёзида бир йигит билан яқин муносабатда бўлиб, ундан ҳомиладор бўлиб қолган. Буни эшитган отаси уни уриб, қишлоқда гап-сўзга қолмаслик учун болани олдириб ташлашини талаб қилади.

Аммо аёл боласини дунёга келтирди, гап сўзлардан чўчиб, ўзи яшаётган қишлоққа қайта олмади. Шаҳарда ижарада яшаганлиги, ҳеч қаерда ишламаганлиги боис, моддий жиҳатдан қийналган А.И. боласидан қутилиш пайига тушиб қолди. У ўз боласини сотишдек жиноят йўлини танлади.

Фарзандсизликдан қийналган К.Д. ни учратгани у учун бу нохуш ҳолатдан чиқиш йўли бўлиб туюлди. К.Д. ўз боласини 25 минг АҚШ долларига сотиш ниятини билдирган А.И.га чақалоқ учун шу нархга баҳоланган икки хонали уй олиб беришини таклиф қилади.

А.И. Кармана тумани ҳудудида жойлашган «Қосим Шайх» жомеъ масжиди биноси ёнида Навоий шаҳридаги хонадоннинг кадастр ҳужжатларини олиб, эвазига вояга етмаган фарзандини К.Д.га топшираётган вақтида Навоий вилоят ИИБ ва Кармана туман ИИБ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир жараёнида далилий ашёлар билан ушланди.

Жиноят ишлари бўйича Кармана туман судида 1987 йилда туғилган, ҳали турмушга чиқмаган А.И.га нисбатан жиноят иши кўрилиб, унга нисбатан суд ҳукми ўқилди. У Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 135-моддаси 3-қисми «а» бандида кўрсатилган жиноятни содир қилганликда айбли деб топилди.

Жиноят ишлари бўйича Кармана туман суди А.И.нинг қилмишидан чин кўнгилдан пушаймонда эканлигини, муқаддам судланмаганлигини, маҳалла томонидан унга нисбатан берилган ижобий тавсифнома ва кафиллик хатини инобатга олиб, уни жамиятдан ажратмаган ҳолда ахлоқан тузатиш имконияти мавжуд деб ҳисоблаб, унга нисбатан ЖКнинг 57-моддасини қўллаб, озодликни чеклаш жазосини тайинлади.

Шунингдек, унга ҳар ойда бир маротаба Хатирчи тумани ИИБдан рўйхатдан ўтиб туриш, назорат қилувчи органнинг розилигисиз яшаш жойини ўзгартирмаслик ва Навоий вилояти ҳудудини тарк этмаслик каби қўшимча чеклашлар юклатилди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан