Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Навоийда 30 млн евролик лойиҳа амалга оширилади
1.01.2021 18:47,  
403

Аниқ.узда ёзилишича Франсия тараққиёт агентлиги иштирокида «Навоий вилояти Кармана шаҳрида оқова сув тизимларини қуриш ва реконструксия қилиш» лойиҳаси амалга оширилиши мумкин. Вазирлар Маҳкамасининг бу борадаги тегишли қарори лойиҳаси муҳокамага эълон қилинди.
Қайд этилишича, Франсия тараққиёт агентлиги лойиҳа учун 5 йиллик имтиёзли даврни ўз ичига олган 20 йил мобайнида қайтариш муддати билан 26,7 млн евро миқдоридаги қарз ажратилишини маъқуллаган.
Таъкидланишича, лойиҳани амалга оширишда Ўзбекистон Республикасининг ҳиссаси – қўшилган қиймат солиғини қоплаш, солиқ ва божхона имтиёзлари кўринишда 3,3 млн еврони ташкил этади.
Лойиҳани бажариш даври 4 йилга мўлжалланган бўлиб, уни 2021-2024 йилларда амалга ошириш кўзда тутилган.
Қарор лойиҳаси муҳокамаси жорий ойнинг 14 санасига қадар давом этади.

 

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан