Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Навоийда банк мансабдорлари билан тил бириктириб, 5 та МЧЖ орқали кредитларни талон-торож қилганлар аниқланди
26.04.2021 08:54,  
293

Навоий вилоятида ўзининг номидаги 5 та МЧЖ орқали кредит маблағларини талон-торож қилган шахс аниқланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Навоий вилояти бошқармаси хабар бермоқда.

Маълум бўлишича, фуқаро Ж.М. ўзининг раҳбарлиги ва таъсисчилиги остида 5 та МЧЖни ташкил қилиб, банк мансабдор шахслари билан олдиндан тил бириктириб, мол-мулкларни сунʼий оширилган нархда гаровга қўйган. 

Шундан сўнг,  AТ “Халқ банк” Навоий шаҳар филиалидан 2 та ҳолатда 2,9 млрд сўм, AТБ “Микрокредитбанк” Кармана туман филиалидан 500 млн сўм жами 3,4 млрд сўм кредит маблағини ажратилишига эришишган. 

Шундан 2,4 млрд сўмини ўзи раҳбарлигидаги МЧЖлар орқали банк кассаларидан нақд пул шаклида ва корпоратив картага тушириб олиб, ўзининг шахсий манфаатлари йўлида сарфлаб талон-торож қилганлиги аниқланган.

Бундан ташқари, Ж.М. фаолияти давомида жами 668 млн сўмга савдо мажмуаси ҳамда “Лаcетти”, “Дамас” русумли автотранспорт воситаларини харид қилиб, жиноий фаолиятдан олинган даромадларини легаллаштирган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (талон-торож қилиш), 207-моддаси (мансабга совуққонлик билан қараш) ва 243-моддаси (жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан