Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Навоийда фуқаронинг уйидан хавфли илон тури топилди (фото)
23.07.2019 20:11,  
307

Навоийда фуқаронинг уйидан хавфли илон топилди. ФВВ хабарига кўра, 22 июнь куни соат Навоий вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси тезкор навбатчисига Ғалаба шоҳкўчасида истиқомат қилувчи А.А томонидан уйида илон кўрганлиги тўғрисида маълумот келиб тушган.

Мазкур мурожаат юзасидан илон чақиши билан боғлиқ фавқулодда вазиятнинг олдини олиш мақсадида, навбатчи гуруҳи қутқарувчилари зудлик билан воқеа жойига етиб боришган.

Қайд этилишича, қутқарувчилар  хонадонни синчковлик билан текшириб чиқишган ва фуқаролар ҳаётига хавф солувчи илонни топишган.

Шундан сўнг илон аҳоли пунктидан узоқроқ бўлган жойга қўйиб юборилди. Хонадон эгаларига мутахассислар томонидан психологик ёрдам кўрсатилиб, зарурий тавсиялар берилди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан