Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Навоийда ишлаб чиқариладиган Хитойнинг “Oshan” автомобиллари нархи қанча бўлади?
10.06.2020 13:13,  
3883

Ўзбекистондаги биринчи эркин иқтисодий зона – “Навоий” ЭИЗ ҳам нафақат бу борада мамлакатимизда илк ҳудуд, балки бугунги кунда бу ерда олиб борилаётган иш кўлами жиҳатидан ҳам етакчилик қилиб келмоқда. Кармана туманининг 500 гектарлик майдонини эгаллаган мазкур бизнес майдонига айни пайтда Навоий шаҳридан ҳам бир қатор объектлар ва майдонлар қўшиб берилган.

– Бугунги кунда эркин иқтисодий зона иштирокчиси мақомини олган корхоналар сони 50 дан ортиқни ташкил этади, – дейди ЭИЗ дирекциясининг инвесторлар билан ишлаш бўлими бошлиғи Жамшид Жумаев. – Хитой, Эрон, Туркия каби дунёнинг 10 га яқин мамлакатлари ишбилармон доира вакилларининг вилоятимизда бизнес юритишга иштиёқи баланд. Давлатимиз раҳбарининг ташаббуси билан Навоий воҳаси эркин иқтисодий ҳудуд мақомини олгани ҳам бунда муҳим аҳамият касб этмоқда. ЭИЗ ҳудудида ҳозирда кўплаб янги қўшма корхоналар ташкил этиш устида иш олиб борилмоқда.

“Navoiy – motors” Ўзбекистон-Австрия қўшма корхонаси шулардан бири саналади. Умумий қиймати 12 миллион АҚШ долларига тенг бўлган ушбу лойиҳа юртимиз автомобилсозлик саноатида янги имкониятлар яратишни ҳамда янги даврни бошлаб беришни мақсад қилган. Сабаби Хитой давлатининг “Oshan” бренди остида ишлаб чиқариладиган автомобилларни эндиликда шу ернинг ўзида йиғиш ва ички бозорга чиқариш режалаштирилмоқда.

– Айни пайтда завод қуриш ишлари жадал давом этмоқда, – дейди корхона раҳбари Шерзод Мўминов. – Йил якунига қадар мазкур ишлар тўлиқ якунланиб, автмобиллар йиғиш ва сотиш ишларини ҳам бошлаб юбориш кўзда тутилган. Автомобиллар нархи тахминан 13 минг АҚШ долларидан 30 минг АҚШ долларигача бўлиши кутилмоқда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан