Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Навоийда ўқувчи қизнинг онаси директор ўринбосарини калтаклади
9.05.2021 12:45,  
344

Жорий йилнинг 5 май куни Навбаҳор тумани халқ таълими бўлими тасарруфидаги 33-умумий ўрта таълим мактабида директор олди ҳузурида йиғилиш ўтказилаётган вақтда шу таълим муассасасининг 10-синф ўқувчиси Хақназарова Моҳинур Низом қизининг онаси Навбаҳор тумани, “Пахтакор” кўчасида яшовчи фуқаро Адизова Хилола Мўминовна таълим муассасасига, директор олди йиғилишига рухсатсиз кириб, маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосари Қодирова Дилбар Юсуповнага нисбатан кескин ҳаракатлар қилиб, уни сочидан тортиб, таълим муассасаси залида (фойесида) уни урган. Таълим муассасаси педагог ходимларининг аралашувига қарамасдан Д.Қодировага нисбатан тан жароҳати етказган.

Натижада Д.Қодировага тез тиббий ёрдами кўрсатилиб, туман марказидаги шифохонага жойлаштирилган.

Таълим муассасасида содир этилган мазкур ҳолат туман халқ таълими бўлими ҳамда вилоят халқ таълими бошқармаси томонидан ўрганилганда, маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосари Қодирова Дилбар Юсуповна фуқаро Адизова Хилола Мўминовнага нисбатан ҳеч қандай қалтис ҳаракат содир этмаганлиги, Х.Адизованинг фарзанди 33-умумий ўрта таълим мактаби 10-синф ўқувчиси Хақназарова Моҳинурни мактаб формасида келиши юзасидан огоҳлантирилганлиги фуқаро Х.Адизова томонидан ушбу ҳаракатларни содир этишига сабаб бўлганлиги аниқланди.

Вилоят халқ таълими бошқармаси бошлиғи М.Шамуратов Навбаҳор туман тиббиёт бирлашмасига бориб, жабрланувчи Д.Қодирова билан учрашди ва масалага ойдинлик киритиш учун шахсан суҳбатлашди. Суҳбат асносида ҳолатдан хабардор бўлгач, 33-умумтаълим мактабга бориб, педагогик жамоа билан учрашув ўтказди. Ўқитувчилар ҳамда техник ходимлар билан бўлган суҳбатда Д.Қодирова томонидан ўқувчига нисбатан ҳеч қандай босим, шаънига тегувчи ҳаракатлар содир этилмагани аниқланди. Шундан сўнг бошқарма бошлиғи ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга мурожаат этиб, масалани узил-кесил адолат нуқтаи назаридан кўриб чиқиш, айбдор шахсни қонунчиликка мувофиқ жавобгарликка тортиш шартлигини билдирди.

Шунингдек, мазкур ҳолат “Пахтакор” маҳалласи фуқаролари ва фаоллар иштирокида муҳокама қилиниши белгилаб олинди.Вилоят халқ таълими бошқармаси суд ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлардан ўқитувчини калтаклашда айбдор деб топилган шахсларни Қонун доирасида жавобгарликка тортиб, келгусида бошқа шахсларга ҳам дарс бўлиши учун бу ҳақда жамоатчиликка маълум қилишларини сўраб қолади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан