Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Навоийда ука акасини кетмон билан уриб, ўлдириб қўйди
22.08.2021 13:48,  
265

Навоий шаҳрида маст ука акасини ўлдириб қўйди. Бу ҳақда «Янги Давр» информацион дастурида маълум қилинди.

Маълум бўлишича, самарқандлик ака-ука Навоий шаҳридаги қурилишда ишлаётган бўлган. Улар орасида 12 миллион сўм пул сабаб келишмовчилик келиб чиққан. Жаҳл устида ука кетмон билан акасининг бош қисмига уриши оқибатида жабрланувчи кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамасдан шифохонада вафот этган.

Таъкидланишича, жанжал келиб чиққанда ҳар икки шахс ҳам маст ҳолда бўлган.

Маълумот ўрнида, аканинг бир нафар, уканинг эса икки нафар фарзанди бор.

Ҳозирда укага нисбатан жиноий иш қўзғатилган бўлиб, терговга қадар текширув ишлари бошланган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан