Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Навоийдаги бир мактабнинг 7 ўқувчиси Осиё халқаро математика олимпиадаси йўлланмасини қўлга киритди
19.05.2021 22:48,  
224

Мактаб ўқувчилари ўртасидаги AIMO Осиё халқаро математика олимпиадаси 2012 йилдан буён ўтказиб келинади. Олимпиадада Осиёнинг Хитой, Малайзия, Сингапур, Индонезия, Таиланд, Филиппин, Тайван, Макао, Жанубий Корея, Қозоғистон ва Ўзбекистон каби мамлакатларининг 2-11- синф ўқувчилари билан бир қаторда Болгария, Бразилия давлатларидан ҳам ўқувчи ёшлар иштирок этишади - деб хабар бермоқда 'Xalq so'zi'.

Олимпиада икки — саралаш ва финал босқичларидан иборат. Жорий саралаш босқичида Навоий шаҳридаги 16-умумтаълим мактабининг 7 нафар иқтидорли ўқувчиси — Дилнурбек Шодиев, Ботирбек Қодиров, Сухробжон Исроилов, Нурафшона Муфтиллаева, Акбаржон Зокиров, Амиршоҳ Муфтиллаев, Сардорбек Асқатов муваффақиятли иштирок этишиб, олтин, кумуш ҳамда бронза медалларини қўлга киритишди. Мактабнинг 4, 5, 6 ва 8-синфларида таълим олаётган бу ўқувчилар энди август ойида Корея Республикаси мезбонлик қиладиган финал босқичида иштирок этишади.

— Ўқувчиларнинг ютуқларга эришишида Дилноза Ёдгорова, Дилдора Норова, Муаттар Халилова, Заҳира Исаева каби тажрибали педагогларимизнинг меҳнатини эътироф этиш жоиз, — дейди мактаб директорининг ўқув ишлари бўйича ўринбосари Мадамин Турсунов. — Айни кунларда улар ўқувчи ёшларни финал босқичига индивидуал график асосида тайёрлашмоқда. 

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан