Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Навоийдаги «Мурунтов» олтин конининг бир қисми сайёҳлик марказига айлантирилади
17.10.2021 19:46,  
154

Навоий вилоятида жойлашган «Мурунтов» конининг бир қисми сайёҳлик марказига айлантирилади. Бу ҳақда «Bugun.uz» хабар берди.

«Мурунтов» кони дунёдаги энг катта олтин кони ҳисобланади. Навоий вилоятида 14–15 октябрь кунлари ўтган инфо-тур давомида Саъдулла Мирзаев Навоийдаги «Мурунтов» олтин конининг маълум қисми сайёҳлик марказига айлантирилиши ҳақида гапирди.

«Вилоятимиз саноатлашган ҳудуд бўлиб, Навоий кон-металлургия корхоналарининг олтин конлари мавжуд. Шу пайтгача ушбу конларга бирорта инсонга, ҳатто раҳбарларга ҳам киришга рухсат берилмаган. Бугунги кунда мана шу кон-металлургия комбинати билан ўша жойга бемалол кириб, экскурция уюштириш учун музокаралар олиб боряпмиз. Бу эса кўплаб сайёҳларнинг Навоийга келишига хизмат қилади. Хусусан, «Мурунтов» кони йирик конлардан бири бўлиб, унга аҳолимиз ва туристларнинг жуда катта қизиқишлари мавжуд. Биз ўша ерда суратга олиш, селфига тушиш, томоша қилиш ҳудудларини ташкил қилмоқчимиз», — дейди у.

Ҳозирда мазкур янгиликни амалга ошириш борасида музокаралар ўтказилмоқда. Лойиҳа 2022 йилнинг иккинчи яримйиллигидан бошлаб йўлга қўйилиши мумкин.

«Олтин конига саёҳатни 2022 йилнинг иккинчи яримйиллигидан бошлаб йўлга қўйишни режалаштирганмиз. Ҳозир комбинат билан ўзаро музокаралар олиб борилмоқда. Улар ички тартибидан келиб чиқиб рухсат берадиган бўлса, ўша жойда юқоридан туриб қазиб олинадиган майдонни видеотасвир ҳамда узоқни кўриш имконини берувчи воситалар орқали томоша қилиш имконияти пайдо бўлади», — дейди Туризм ва спорт бош бошқармаси бошлиғи.

 

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан