Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Навоийлик 22 ёшли қиз қарзга товон сифатида Туркияга сотиб юборилди
15.03.2021 15:08,  
721

Навоий вилояти ИИБ ТваЭҚКБ ходимлари томонидан олиб борилган суриштирув ҳаракатлари натижасида мудҳиш жиноятнинг изи очилди. Тошкент шаҳар Яккасарой туманида яшовчи 1969 йилда туғилган фуқаро Қ.М 1998 йилда туғилган Навоий шаҳрилик М.Ғнинг ишончига кириб, Тошкент шаҳридаги савдо дўконларидан бирида ишлатишни ваъда бериб олиб кетади.

Бироқ, берилган ваъдалар ваъдалигича қолиб, орадан ҳеч қанча вақт ўтмасдан нафси ҳакалак отган аёл эндигина 22 баҳорни қаршилаган қизни 2020 йилнинг октябрида Тошкент Халқаро аэропорти орқали Туркия давлатига олиб чиқиб кетади. Аён бўлишича Қ.М ғаразли ва паст мақсадларни кўзлаб, ушбу давлатда мавжуд қарзи эвазига уни Туркия давлатида яшовчи фуқароларга сотиб юборган.

Мазкур ҳолат юзасидан Навоий вилояти ИИБ ТБ томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 135-моддаси 2-қисми «з»банди (Жабрланувчини Ўзбекистон Республикасининг давлат чегарасидан олиб ўтган ҳолда ёки уни чет элда қонунга хилоф равишда ушлаб турган ҳолда) билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда — дея ёзмоқда 'Xalq so'zi'.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан