Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Навоийлик фермер ногирон аёлни участка нозирига урдиргани айтилган видео тарқалди. Воқеа юзасидан баёнот берилди
26.08.2021 09:30,  
238

Ижтимоий тармоқларда «Хатирчи тумани, ‘Учқора’ МФЙда яшовчи фуқаролар томонидан фермер бир ногирон аёлни участка нозирларига урдирди» номли видео эълон қилинди. Навоий вилояти ИИБ ҳолат бўйича маълумот берди.

Аниқланишича, фуқаролик ишлари бўйича Хатирчи туман судининг 2021 йил 10 мартдаги «Н.Ч.Б» фермер хўжалигига тегишли бўлган 162-контурдаги ўзбошимчалик билан фуқаро Т.Т. томонидан эгаллаб олинган 1 гектар токзор ер майдонидан мажбурий тартибда чиқариш бўйича қарори чиқарилиб, ижрога қаратилган.

Шунингдек, 2021 йилнинг 2 июль куни Хатирчи тумани, «Учқора» МФЙ ҳудудида «Н.Ч.Б» фермер хўжалиги раиси Ч.Н. фуқаро М.Т. ва бошқалар билан ўзаро жанжаллашиб, бир-бирларини камситувчи сўзлар билан ҳақорат қилиб, тан жароҳати етказган.

Ҳолат юзасидан туман ИИБ томонидан терговга қадар текшириш ҳаракатлари ўтказилиб, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 41-моддаси ва 52-моддаси 2-қисми билан маъмурий иш қўзғатилиб, тўпланган ҳужжатлар жиноят ишлари бўйича туман судига юборилган ва суднинг қарорига асосан жарима жазоси тайинланган.

Бундан ташқари, 2021 йилнинг 20 август куни «Н.Ч.Б» фермер хўжалиги раиси Ч.Н. ер майдонидаги узум маҳсулотларини йиғиштириб олиш мақсадида борган вақтида фуқаро Т.Т.нинг ўзи бўлмаса-да, турмуш ўртоғи М.Т. ва унинг ўғли У.Т. ўзбошимчалик билан фермерга тегишли бўлган узум маҳсулотларини йиғиб, хирмонга ёйиб қўйганлигини кўриб, туман ИИБ ҲПБ профилактика инспекторига қўнғироқ қилиб, узум ҳосилини олиб кетишда жанжал бўлиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирган. Шу сабабли туман ИИБ ҲПБ профилактика инспекторлари воқеа жойига етиб боришган.

ИИБ ҲПБ профилактика инспекторлари хирмондаги маҳсулотларни далолатнома расмийлаштираётган вақтида фуқаро М.Т. қўлига таёқ кўтариб келиб, фермер хўжалиги раиси Ч.Н.ни урмоқчи бўлган вақтида профилактика инспектори уни қайтариб қолиш учун қўлидан ушлаб, таёғини олиб қўйгани аниқланган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан