Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Навоийлик ватандошимиз Ўзбекистон элчихонасига 500 минг доллар нақд пул олиб келиб берди – Президент
4.04.2020 09:21,  
5842

Президент Шавкат Мирзиёев “Меҳр-шафқат ва саломатлик” фондига тадбиркорлар ва саховатпеша инсонлар томонидан эзгулик йўлида катта миқдордаги маблағлар ихтиёрий равишда тушириб берилаётганини эътироф этди.

Президентнинг маълум қилишича, Навоий вилоятидаги кластерлардан бирининг раҳбари куни кеча Ўзбекистоннинг Россиядаги элчихонасига 500 минг доллар нақд пул олиб келган.

“Бундай инсонларимиз жуда кўп. Навоийлик ватандошимиз Москвада экан, элчихонага 500 минг доллар нақд пул олиб келибди. Халқимга деб. Мана қандай фарзандларимиз бор”, деди давлат раҳбари.

Бундан аввалроқ, келиб чиқишига кўра ўзбекистонлик бўлган россиялик тадбиркор Алишер Усмонов Ўзбекистонда коронавирусга қарши кураш учун 20 млн доллар ажратгани, бу маблағ Тошкент вилоятида қурилаётган шифохоналарни энг замонавий тиббиёт ускуналари билан жиҳозлаш учун йўналтирилиши хабар қилинганди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан