Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Наврўз арафасида ёмғир ёғиш эҳтимол бор — ЎзГидроМет
19.03.2021 14:39,  
184

Синоптикларнинг маълум қилишича, бугун Ўзбекистон ҳудудига Каспий денгизи орқали Кавказ ҳудудлари устида шаклланган нам ва деярли салқин ҳаво массалари кириб келиши бошланди. Шимолий ҳудудларда бироз ёмғир ёғди, Бухоро, Навоий вилоятларида кун давомида бироз ёмғир ёғиши мумкин.

Республиканинг қолган ҳудудларида кун давомида қуруқ ва жуда илиқ об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Куннинг ўртасига келиб, ҳаво 20-25° илиқгача исийди. Фақат кечга томон атмосфера фронти яқинлашишида баъзи жойларда ёмғир бошланади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Республикада шамолнинг 17-22 м/с гача, айрим жойларда эса 23-28 м/с гача кучайиши кутилмоқда.

20 март куни ҳаво массаларининг кириб келиши Ўзбекистоннинг барча ҳудудларига тарқалади. Кўпчилик туманларда вақти-вақти билан ёмғир ёғади, баъзи жойларда кучли бўлади. Фақат Қорақалпоғистонда, Хоразм вилоятида ва Фарғона водийсида ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат 10-15° илиқгача пасаяди. Баъзи жойларда шамол 17-22 м/с гача кучаяди.

Байрам куни 21 мартда Фарғона водийси вилоятларида момақалдироқ билан ёмғир ёғади. Республиканинг қолган ҳудудларида ёғингарчиликсиз об-ҳаво бўлиши кутилмоқда, фақат Қорақалпоғистонда, Хоразм вилоятида баъзи жойларда бироз ёмғир ёғиши мумкин, Тошкент вилоятида эса ёмғир фақат кечаси ва эрталаб ёғиши мумкин.

22 мартда республиканинг барча ҳудудларида (шимолий ҳудудлардан ташқари) ҳаво илиқ ва қуруқ бўлади. 

Ҳаво ҳарорати 21-22 мартда 15-20° илиқгача кўтарилади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан